Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Чу туманида маҳаллий полиция хизмати инспекторининг куйган жасади топилди. Бу ҳақда «Экспресс-К» газетаси хабар бермоқда.
Қўрқинчли топилма ҳақида полицияга ўз исм-шарифини маълум қилишни истамаган аёл хабар қилган.
Тезкор гуруҳ воқеа жойига бориб, Жайсан қишлоғи чеккасидан юрак соҳасига пичоқ билан жароҳат етказилган полициячининг куйган мурдасини топган. Унинг ёнидан шахсий ва хизмат гувоҳномалари, шахсий буюмлари, пуллари ва телефони топилган.
Айни пайтда жиноятни фош қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)