Туркиянинг Сивас шаҳрида ҳилол ва юлдуз кўринишидаги масжидда қурилиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди, деб хабар бермоқда «Azon.uz».
Туркияда бундай кўринишга эга ягона масжиднинг қурилиш ишлари 2017 йилда бошланган. Ушбу масжид шаҳар ҳокимлиги ёрдами ва хайр-эҳсонлар ҳисобига қурилмоқда.
Юқоридан қараганда, масжиднинг ҳилол ва юлдуз шаклида эканлиги яққол кўринади. Юлдуз кўринишидаги ёпиқ майдонда бир пайтнинг ўзида 3,5 минг, ҳилол кўринишидаги ҳовлида эса 5 минг киши намоз ўқиши мумкин.
Изоҳ (0)