Microsoft компанияси кутилмаганда кўпчилик учун ўзининг биринчи операцион тизими — Windows 1.11’нинг таҳрирланган махсус версиясини тақдим этди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Мазкур операцион тизими Netflix билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, у 1980 йиллар охирида содир бўладиган «Жуда ғалати ишлар» фантастик сериалининг учинчи мавсумига боғлиқлиги айтилмоқда.

Янги Windows 1.11 операцион тизимига турли ўйинлар ва Paint график муҳаррири жойлаштирилган. Операцион тизимининг ўзига хослиги сериал воқеалари асосида яратилган бошқотирма ўйинларга эгалигида. Фойдаланувчиларга ушбу бошқотирмаларни таниқли қаҳрамонлар билан биргаликда ечиш таклиф этилмоқда.