АҚШнинг Флорида штатидаги Плантейшн шаҳрида жойлашган савдо марказида газ портлаши рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш туфайли марказ қисман вайрон бўлган, автотураргоҳдаги машиналар шикастланган.
Шаҳар полициясига кўра, ҳодиса оқибатида камида 20 киши яраланган, улардан икки нафари жиддий жароҳат олган. Ҳодиса жойи яқинидаги барча дўкон ва офислар ёпилган.