АҚШлик қораловчилар Эл Чапо (Пакана) лақаби билан машҳур бўлган мексикалик наркобарон Хоакин Гусмандан давлат ғазнасига 12 миллиард доллар талаб қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Қораловчилар берган маълумотга кўра, Гусманнинг гиёҳванд моддар савдоси билан шуғулланган пайтда олган мулки шунчага баҳоланган. Наркобароннинг ҳимоячиси эса мижозида бунча пул йўқлигини таъкидламоқда.
Суд жараёни материалларига кўра, қораловчилар айбдорнинг зарур миқдордаги маблағга эгалигини исботлашга мажбур эмас. Жарима жазога тортиш жараёнининг бир қисми сифатида қаралади.
Гусманнинг собиқ савдо шерикларидан бўлган гувоҳлар Нью-Йоркда 1 килограмм кокаинни 35 минг долларга сотилганликларини айтган. Улар исталган штатда 1 килограмм кокаинни 55 минг долларгача сота олган.
Хоакин Гусман узоқ вақт давомида «Синалоа» наркокартелига раҳбарлик қилган. Февраль ойида у жиноий уюшма ташкил этишда, наркотик моддалар савдосида ва қочишда айбдор деб топилган.
Ҳозирда у Манхэттен қамоқхонасида сақланмоқда. Уни муддатидан аввал шартли озод этиш ҳуқуқисиз умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси кутмоқда. Жазо муддати 17 июлдан бошлаб амал қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)