Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеясининг сиёсий масалалар ва хавфсизлик қўмитаси Россия Қримга тегишли эканлигини инкор этувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Қарор 54 нафар қўмита аъзоси томонидан қўллаб-қувватланди. Олти киши унга қарши чиқди, шунча одам бетараф бўлди.
Ҳужжат муаллифи Украина Олий радаси депутати Артур Герасимов бўлди. У Россияни Қримни ўз ҳудудига қўшиш қароридан воз кечишга ва ярим Оролни Киев назорати остига қайтаришга чақирди.