Тез тиббий ёрдам бўлимида амалиёт ўтаётган Бухоро тиббиёт институти талабаси Ғиждувонда юз берган мудҳиш ЙТҲ оқибатлари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишган.
Талабага кўра, ЙТҲдан сўнг бўлимга 11 киши — икки аёл, 5 нафар эркак ва 4 нафар бола келтирилган.
«Улардан 3 нафари — бир аёл ва икки эркак ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Яна бир бола реанимация бўлимида ҳаётдан кўз юмган. Икки нафар боланинг ҳолати оғир. Шифокорлар қўлдан келган барча нарса бажарди», — дея ҳикоя қилади Бухоро тиббиёт институти талабаси.
Ҳодисага ҳайдовчилардан бири маст бўлгани асосий сабаб сифатида кўрилмоқда.