Қорақалпоғистондаги Судочье кўли ёнмоқда, деб хабар беради журналист Лилия Николенко.
«Фламинголари билан машҳур бўлган кўл. Юзлаб ёввойи қушлар уя қурган жой. У ерда қамишлар орасида оналари билан сузиб юрган оққуш болаларини ўз кўзим билан кўрдим. У ерда кеча момақалдироқ, яшин бўлган эди. Эҳтимол, яшин уришидан қуриган қамишлар ёниб кетгандир», — дея тахмин қилади журналист.
Кўл бўйлаб бир нечта ёнғин ўчоқлари бор. Энг яқин аҳоли пунктигача бўлган масофа чўл ҳудуди орқали 50 километрча чиқади.
Изоҳ (0)