• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган давлатлари ҳақида биласизми?

    «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ўтган йилнинг энг кўп сайёҳларни жалб қилган мамлакатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    1. Франция

    Эйфель минораси. Фото: Wikipedia

    Бу мамлакатга 2018 йилда 93,2 миллион сайёҳ келган.

    Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда Франция ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг 9 фоизини ташкил этади. Бу мамлакатда сайёҳлик соҳасида бугун 3 миллион киши меҳнат қилмоқда. Мамлакатдаги объектлар бўйича энг кўп сайёҳ Эйфел минорасига ташриф буюради.

    2. Испания

    Фото: Wikipedia

    Бу мамлакатга 2018 йилда 82,8 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

    Сайёҳлик соҳасидан келадиган фойда бу мамлакат ЯИМ ҳажмининг 14,4 фоизини ташкил этади.

    Бу мамлакатда Барселона ва Мадрид шаҳарлари сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳарлар ҳисобланади. Шунингдек, Ўрта Ер денгизидаги ороллар ва қирғоқларидаги дам олиш масканлари йил давомида сайёҳлар билан говжум бўлади.

    3. АҚШ

    Озодлик ҳайкали. Фото: Wikipedia

    Бу мамлакатга 2018 йилда 82,2 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

    Сайёҳларни кўпроқ Лас-Вегас, Нью-Йорк шаҳарлари, Гавайи оролларидаги дам олиш масканлари жалб этади.

    АҚШга бораётган сайёҳ албатта Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкалини бир бор кўришга ҳаракат қилади. Шунингдек, Флорида соҳилларидаги дам олиш масканлари ҳам хорижлик сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлар ҳисобланади.

    4. Хитой

    Буюк Хитой девори. Фото: Wikipedia

    Бу мамлакатга 2018 йилда 62,9 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

    Бу мамлакатда сайёҳларни энг кўп жалб қилган объэкт бу Буюк Хитой деворидир.

    Шунингдек, Тибет ҳам сайёҳларни жалб қилишда муҳим ҳудуд ҳисобланади.

    5. Италия

    Пиза минораси. Фото: Wikipedia

    Бу мамлакатга 2018 йилда 62,1 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

    Сайёҳлик тизимидан олинган фойда мамлакат ЯИМ ҳажмининг 11 фоизини ташкил этади. Сайёҳларни бу мамлакатда кўпроқ Рим, Милан, Венеция шаҳарлари жалб қилган. Италияга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ антик даврдан қолган Римдаги Колизей биносини бориб кўришга ҳаракат қилади.

    6. Туркия

    Аё София масжиди. Фото: Wikipedia

    2018 йилда бу мамлакатга 45,8 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

    Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда бу мамлакат ЯИМининг 12 фоизини ташкил этади.

    Бу мамлакат сайёҳларни ўзининг антик ва ўрта аср ислом маданиятидан сақланиб қолган ноёб осори атиқалари ва Ўрта Ер денгизидаги дам олиш масканлари билан жалб қилган. Мисол ўрнида, аҳолиси 2,5 миллион бўлган Анталя вилоятида дам олиш масканларига йилнинг биринчи чорагини ўзида 3 миллионга яқин хорижлик дам олувчи сайёҳлар келган.

    7. Мексика

    Фото: «Известия»

    2018 йилда бу мамлакатга 41,4 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Бу мамлакатга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг асосий қисмини америкалик ва канадалик сайёҳлар ташкил этади. Бу мамлакат сайёҳларни мамлакат бўйлаб ўтказиладиган карнаваллари, шунингдек, Атлантика ва Тинч океани қирғоқларидаги кўплаб дам олиш масканлари билан жалб этади.

    8. Германия

    Берлин девори.

    Берлин девори.
    Фото: Wikipedia

    2018 йилда бу мамлакатга 38,9 миллион сайёҳ келган.

    Бу мамлакатда сайёҳларни энг кўп жалб этаётган жой Берлин шаҳридир. Бу шаҳардаги машҳур Берлин деворини кўргани ҳар йили миллионлаб сайёҳлар ташриф буюради. Ушбу девор Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германияни иккига бўлганлар томонидан Берлин шаҳри ҳам иккига бўлиниб, ўртасидан тортилган, шаҳар Ғарбий Берлин ва Шарқий Берлинга ажратилган эди. Ушбу девор 1989 йилда йиқитилиб, воқеалар Германиянинг бирлашиши билан тугади.

    9. Таиланд

    Фото: «Volgatur.ru»

    2018 йилда бу мамлакатга 38,3 миллион сайёҳ келди.

    Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда мамлакат ЯИМининг 15–20 фоизини ташкил этади. Сайёҳлар бу мамлакатга кўпроқ денгиз пляжларида дам олиш ҳамда Таиланднинг ўзига хос тарихий бинолари ва осори атиқаларини томоша қилиш учун келади.

    10. Буюк Британия

    Лондон.

    Лондон.
    Фото: Wikipedia

    2018 йилда бу мамлакатга 35,1 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

    Сайёҳлик тизимидан келадиган фойда бу мамлакат ЯИМининг 9 фоизини ташкил этади. Мамлакатда 3 миллион киши сайёҳлик тизимида ишлайди.

    Бу мамлакатда сайёҳларни кўпроқ жалб қиладиган жой бу Лондон шаҳридир. Сайёҳлар Лондондаги кўплаб тарихий биноларни, диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун келади.

    Рейтингнинг 11-20 ўринлари қўйидагича бўлган:

    11. Япония – 31,2 миллион;

    12. Австрия – 30,8 миллион;

    13. Греция – 30,1 миллион;

    14. Гонконг – 29,3 миллион;

    15. Майлайзия – 25,8 миллион;

    16. Россия – 24,6 миллион;

    17. Канада – 21,2 миллион;

    18. Португалия – 21,2 миллион;

    19. Голландия – 19 миллион;

    20. Макао – 18,5 миллион.

    Россия 2018 йилда сайёҳлар ташрифи бўйича 16-ўринни эгаллади; бу давлатга 2018 йилда 24,6 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

    Кремль.

    Кремль.
    Фото: «KP.ru»

    Шуни таъкидлаш лозимки, Россия дунё сайёҳларини кўп ҳам ўзига жалб қила олмайдиган мамлакат ҳисобланади. 2018 йилдаги рейтингда бу давлатнинг 24,6 миллион сайёҳ билан 16-ўринда тургани сабаби, 2018 йилда бу мамлакатда футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ва ушбу мусобақа Россияга келадиган сайёҳлар оқимини сезиларли кўпайтирди.

    Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UWNTO) маълумотларига кўра, 2018 йилда дунё бўйлаб 1.4 миллард киши саёҳат қилган.

    05.07.2019, 17:47   Изоҳ (0)   100478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вашингтонда Саудия Арабистони тарихидаги илк аёл элчи иш бошлади

    05.07.2019, 17:05

    Малайзияда «Уолл-стритлик бўри» фильми продюсерига «пул ювиш» айблови қўйилди

    05.07.2019, 15:22

    Жанубий Каролинада фейерверклар дўкони ёниб кетди (видео)

    05.07.2019, 14:54

    Британиялик 100 ёшли аёл узоқ умр кўриш сири билан бўлишди

    05.07.2019, 14:34

    Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгиз устида АҚШ разведка самолётини тутиб олди

    05.07.2019, 14:23

    Эрон танкерининг қўлга олиниш видеоси пайдо бўлди (видео)

    05.07.2019, 13:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Лайфстайл | 21 май, 13:08

    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

    Реклама | 21 май, 12:00

    Ерга 21 май куни тунда астероид яқинлашади (видео)

    Дунё | 21 май, 12:55

    Европа Иттифоқи Temu ва Sheinʼдан келадиган жўнатмаларга солиқ солади

    Дунё | 21 май, 12:43

    “Ал-Иттиҳод” Бразилия терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр

    Спорт | 21 май, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.