Малика Рима бин Абдулазиз Саудия Арабистони тарихидаги илк аёл элчи бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
У АҚШда мамлакат манфаатларини ҳимоя қилади.
«Бугун ишонч ёрлиқларини топширганим мен учун катта шараф бўлди. Вашингтонда ажойиб жамоа билан иш бошлашдан мамнунман», — дея ёзув қолдирган малика 4 июль куни Twitter‘даги саҳифасида.
Рима бин Абдулазиз ал-Саудни элчи қилиб тайинлаш ҳақидаги фармон жорий йил 16 апрель куни имзоланганди.
Изоҳ (0)