Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентда 1995 йил туғилган ҳайдовчи «Асробод» маҳалласи бекатида йўлни кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб юборди. ЎзАнинг хабар беришича, воқеа ярим тунда содир бўлган. Оқибатда улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда, иккинчиси операция столида вафот этган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси Ғафур Омонов судланувчи Б.М. ўша воқеадан кейин у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганини маълум қилган. У «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 11-қисми «г» банди, 77-банди 1 ва 3-қисмлари талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланиши натижасида йўлни кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб юборган.

Суд тиббиёт экспертизасининг хулосаларига кўра, фуқаролар йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўлгани аниқланган.

Ушбу жиноятни судда кўриб чиқиш асносида судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Шунингдек, суд ушбу талабларидан келиб чиқиб, судланувчига Жиноят кодекси 45-моддасини қўллаб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо тайинлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар