Самарқанд вилояти Нарпай туманида истиқомат қилувчи 104 ёшли момо паспортли бўлди, деб хабар бермоқда Zarnews.
Тадбир Нарпай туман адлия бўлими томонидан ташкиллаштирилган. Туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими билан биргаликда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ислом Шоир МФЙда яшовчи 1915 йилда туғилган фуқаро Раҳматова Бўстон момога фуқаролик паспорти топширилди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)