Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шаҳрисабз тарихий маркази ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолдирилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Wikipedia / Лжуба бранк

Фото: Wikipedia / Лжуба бранк

«ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мерос масалаларига бағишланган 43-сессиясида Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилинди. Ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан бутунжаҳон меросга кирувчи объектларни ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган чоралар ҳамда ҳукумат томонидан тарихий шаҳарларда қурилиш ишларини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори олқишланиши таъкидланган. Ҳужжатда шаҳарни ривожлантириш бўйича аниқ тавсиялар мавжуд ва Шаҳрисабз хавф остидаги объект рўйхатида қолдирилиши ҳақида айтиб ўтилган. Ўзбекистон томони икки йил ичида шаҳарни регенерация қилиш бўйича режа лойиҳасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Баку шаҳрида ўтказилаётган ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий меросининг 43-сессиясида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)