• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эксперт: Давлат ҳали ҳам «протекционизм бизни рақобатбардош қилади» деган бўлмағур ғояга ишоняпти

    Uz24 нашри Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашуви чоғида улар қўллаб-қувватлаш учун импорт божларини, аксизларни оширишни сўрагани ҳақидаги репортаж юзасидан билдирилган турли фикрларни тўплаб тақдим этди. Улар орасида тадбиркорлар, иқтисодчилар ва муштарийлар ҳам бор.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    «Huggies Россияда ишлаб чиқарилади. 4 размердагисининг келиб тушиш нархи 900 сўмга тўғри келади, импорт билан бирга нархи шунақа. Kippers ички бозорга 1550 сўмдан сотади. Лекин сифат томонлама Huggies’га чой қуйиб беради. Нега энди истеъмолчи ҳам қиммат, ҳам нисбатан сифати пасроқ товар олиши керак?» — муштарий.

    Бошқа муштарий яна бир қизиқ фикр билдирган:

    «Импорт тайёр маҳсулот учун божларни оширишни сўрамасдан, импорт хом ашё учун божларни бекор қилишни сўраса бўлмайдими жонкуяр ватанпарварларимиз».

    Иқтисодиётчи Ботир Қобилов ёзяпти:

    «Исталган истеъмолчи шундай савол беришга ҳақли: давлатдан чегараларни ёпишда ёрдам сўраш ўрнига нега дастлаб самарали бўлишга, харажатларни қисқартиришга, сифатни яхшилашга, мижозлар талабини қондиришга, маркетинг билан шуғулланишга, бошқалар билан рақобатлашишга ва ҳоказоларга ҳаракат қилиб кўрмайсиз?

    Маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганми ёки хорижда — бу истеъмолчиларни, айниқса улар камбағал бўлган бир вазиятда, кўп ҳам қизиқтирмайди. Истеъмолчиларга танлов имконияти берилиши керак. Ҳалол рақобат, бозордаги адолатли нарх ва яхши сифат ҳосиласи ўлароқ юзага келган танлов. Иккиламчи муаммолар эса — иккиламчи.

    ...Аввалги хатоларимиз шуни кўрсатмоқдаки, протекционизм (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ички бозорни ҳимоя қилиш) — бу ёмон ва ишламайди. Яна 2—3 йил протекционизмга чидаб туриш ҳақидаги илтимос эса такси ҳайдовчиси ёки бозордаги сотувчининг ‘озгина қўшин’ деганидан ҳам ёмонроқ».

    Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимовнинг фикрлари:

    «Ўзи божлар юқорилиги бўйича жаҳон чемпионимиз, импорт қилишга энг қийин бюрократия бўйича дунёда яққол пешқадаммиз... Лекин давлатимиз ҳали ҳам ‘протексионизм бизни рақобатбардош қилади’ деган бўлмағур ғояга ишоняпти. Яъни, шунча ҳимоя билан ҳам ҳеч нима ривожланмагани бизга сабоқ бўлмаяпти.

    Ҳа, майли, нима ҳам қилардик. Халқ чидайверади-да. Чорак асрдан бери савдо учун чегараларимиз ҳеч очилмаган эди, яна чорак аср чидаб берамиз-да. Ундан кейин ўрганиб ҳам кетамиз. Қашшоқликка.

    Вақтинчалик ҳимоя ҳақидаги гапни эса тарихни яхши билмайдиган инсон гапирганга ўхшайди. Божлар вақтинча бўлмайди. 4 йилдан кейин: «Бизда бу соҳада 10 минг одам ишлаяпти, энди божларни бекор қилсангиз, ҳаммаси кўчада қолади», деб келишади. Унда нима қиламиз?

    Биласизми-йўқми, лекин бизда жуда кўп иқтисодиёт тармоқларига вақтинчалик ҳимоя қилиш Каримов ҳукумати даврида машҳур чора эди. Яъни, ‘ўзбек автомобиллари ҳам келажакда рақобатбардош бўлади, бу ҳимоя вақтинчалик чора’, дейишган эди. Тарихимизнинг деярли протекционист қарорлари ‘вақтинчалик’ эди. Ўхшамади-ку».

    Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёмон кўрадиган Зафар Ҳошимовнинг фикрлари (улар Ҳошимовни чақирмай, унинг орқасидан роса гапиришганидан «Korzinka.uz»нинг асосчиси ва эгаси унчалик ҳам хурсанд эмас):

    «Ҳа, биз хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импорти ва дистрибуцияси билан шуғулланамиз, аммо бу бизнесимизнинг бор-йўғи 20 фоизини ташкил этади. Савдоларимизнинг 80 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ташкил этади ва шу жиҳатдан сиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз, барча камчиликларда бошқаларни айблашдек болалар касаллигидан тезроқ даволанишингиз жуда муҳим аҳамиятга эга...

    Давлатдан ҳимоя этиш талаби билан қилаётган ишингиз ўз истеъмолчиларингизга ўз маҳсулотингизни зўрлик ишлатиб, уларнинг хоҳишига ўлароқ, катта тарифлар орқали тиқиштиришдан бошқа нарса эмас. Бу уларнинг чўнтакларига бозор методлари эмас, балки очиқчасига маъмурий йўллар билан янада чуқурроқ кириб олиш истагидан бошқа нарса эмас».

    02.07.2019, 21:40   Изоҳ (0)   16383
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда олтин ва кумуш эсдалик тангалар нархи тушди

    02.07.2019, 21:27

    Ваҳшийларча ўлдирилган ТАТУ талабаси, 5 та вилоятдаги сел хавфи, Россияда ёниб кетган атом сувости кемаси ва куннинг бошқа хабарлари

    02.07.2019, 21:14

    Тошкент халқаро аэропортига ҳисоб бўйича бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner келиб қўнди

    02.07.2019, 20:09

    Тошкентда икки йигит ва бир қиз Spark’ни олиб қочди, сўнг ЙТҲ содир этиб, ўша ерда қолдириб кетди

    02.07.2019, 19:56

    Россия халқ артисти Олег Газманов Тошкентда қон касаллигидан азият чекаётган болаларга хайрия ёрдамини кўрсатди

    02.07.2019, 19:43

    Қўйлиқ бозорида ўғирликда гумонланган шахслар «самосуд» қилинди (видео)

    02.07.2019, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    200 долларлик имзо: Жиззахда иккита мансабдор қўлга олинди

    Ўзбекистон | 13 август, 20:18

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 240 нафарга етди

    Дунё | 13 август, 20:15

    Украина президенти Владимир Зеленский Германияга борди

    Дунё | 13 август, 20:05

    Доллар курсининг пасайиши: Ўзбекистон иқтисодиёти учун имкониятми ёки хавф?

    Пул | 13 август, 19:56

    “Манчестер Юнайтед” Кейнни АПЛга қайтармоқчи

    Спорт | 13 август, 19:47

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.