Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси қалбаки пахта ёғидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Унда ўсимлик мойи харид қилишда қандай жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги баён қилинган.

«Фақатгина саноат усулида қадоқланган ва савдога чиқарилган ўсимлик мойини сотиб олинг. Унинг ёрлиғида давлатнинг, ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, товар белгиси, ҳақиқий оғирлиги ёки ҳажми, нави, тури, қадоқланган санаси, стандарт белгиси кўрсатилиши шарт», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ёғ-мой маҳсулотлари мажбурий сертификатланиши, ёрлиқдаги барча маълумотлар аниқ ва равшан кўриниши зарурлиги эслатилган.

«Харид қилаётган маҳсулотингиз сифатига ишонч ҳосил қилиш учун сотувчидан унинг мувофиқлик сертификати ҳамда маҳсулотга тегишли бўлган бошқа маълумотларни талаб қилишга ҳақлисиз», — деб таъкидланган огоҳлантиришда.

Аввалроқ Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Фарғона вилоятида пластик идишларда қадоқланган «Антиқа олам» пахта ёғи таркибида совун қолдиғи мавжудлиги, кислота миқдори ҳам меъёрдан ортиқлиги аниқланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)