«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин, дея хабар беради Mirror.
«Манкунианлар» устози Оле-Гуннар Сульшер габонлик футболчини ҳужумчи Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик ёзги трансферлар ойнаси вақтида катта эҳтимол билан клубни тарк этади.
Маълумот учун, Обамеянгга Хитой клубларидан ҳам яхшигина таклиф тушган. Унга «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Шанхай СИПГ» қизиқиш билдирмоқда ва хитойликлар габонлик учун ҳафтасига 300 минг фунт (339 минг евро атрофида) маош тўлашга тайёр.
Қайд этиш жоиз, ҳужумчи ортда қолган мавсум Англия Премьер лигасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ҳамда 5 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)