Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тадбиркор Алишер Усмонов Туланинг «Арсенал» клубига 600 миллион рубль маблағ ажратди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Арсенал» Еврокубокларга чиққандан сўнг клуб раҳбарияти қўшимча маблағ излашга киришган ва Усмоновга мурожаат қилган.

Усмоновнинг вакили ҳам клуб учун 600 миллион рубль ажратилишини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Туланинг «Арсенал» клуби 2018/19 йилги мавсум Поссия Премьер лигасида 6-ўринни эгаллади ва Европа Лигаси саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги 30 фоиз акциясини америкалик миллиардер Стен Кронкега 550 миллион фунт эвазига сотиб юборганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги