Тошкентда 25 июнь куни UNICEF «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан биргаликда «Инсон капиталини ривожлантириш: келажак учун таълим» мавзусида стратегик мулоқот ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.
Унда халқ таълими, мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа давлат органлари, илмий доиралар, БМТ ва халқаро ташкилотлар иштирок этди.
Шунингдек, педагоглар, тадбиркорлар ва ёшларнинг ўзи ҳам қатнашган бўлиб, Ўзбекистондаги таълим сифатини оширишнинг долзарб муаммолари ва имкониятларини муҳокама қилинган.
«Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таълим оладиган мактабларда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси пастлиги кузатилади ва бу мактабларни қўллаб-қувватлаш керак,» — деган UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонас раҳбари Саша Грауманн.
«Барча болалар сифатли таълим олиш учун тенг имкониятларга эга бўлишлари учун бундай мактабларни зарур ўқув материаллари ва юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлаш зарур,»— деб таъкидлаган у.
Изоҳ (0)