Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швейцария Ўзбекистонга 130 миллион Швейцария франкини қайтариб беради. Олиб борилган текширувлар асосида, аввалроқ мусодара қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг йўқотилган активлари деб тан олинган бўлиб, энди улар Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Sputnik Швейцария Бош прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Ушбу маблағлар ноқонуний орттирилгани, сўнг чет элга, асосан Швейцарияга олиб чиқиб кетилгани аниқланди. Маблағлар бир неча йил аввал хатга олинган. 6 йилдан ортиқроқ давом этган жиноят иши доирасида жами 784 миллион долларга яқин пул музлатилган. Қолган маблағлар ҳалигача музлатилган ҳолатда турибди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларининг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётгани аввалроқ маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулнора Каримова ўзбек халқига мурожаат этгани хабар қилинган эди. Мурожаат матнини унинг қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида эълон қилган. Мурожаатда Гулнора Каримова халқдан узр сўраган ва Ўзбекистонга 1,2 млрд долларни қайтарганини маълум қилган

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?