• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Пойабзал қимматлашиши мумкин, форма мажбурий эмас, тўрт йилда тўрт прокурор алмашуви ёки «қурол сотиб оламизми?»

    «Дарё» сайтида ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бангладешнинг Ўзбекистонга ташриф буюрган президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Бухорода бўлди. Чирчиқдаги тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди. Абдул Ҳамид Самарқанддаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилди. Имом ал-Бухорий мажмуасида Қуръон тиловат қилди ҳамда Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

    Бангладеш Республикаси Ўзбекистон билан текстил соҳасида яхши савдо алоқаларига эгадир.

    * * *

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан белгиланган ҚҚС имтиёзлари бекор қилинмоқда. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни бекор қилиш режалаштириляпти. Пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар 2019 йил ҳосилидан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтади. ҚҚС бўйича имтиёзлар фақат дори-дармон, китоб ва газета-журналлар учун сақлаб қолинади.

    * * *

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Ўзчармсаноат» жамоатчилик ва экспертлар танқидидан сўнг ўз маҳсулотини ўтказишнинг йўлини топди ва пойабзалларга импорт божларини ошириш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси учун янги таклифни тақдим этди. Унда эркаклар пойабзали учун 20 фоиз иш ҳақи ставкасини белгилашни таклиф қилинган (аввалроқ барча турдаги пойабзал учун тавсия этилганди). Минимал чегара 3 доллар этиб белгиланади. Таклифга кўра, «болалар ва аёллар пойабзаллари бозорининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқадиган бўлсак, бож ставкаси ўзгаришсиз қолиши мумкин».

    Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини ўтказиш учун протексионистик чораларга қўл уриши азалдан янгилик эмас. Аввалроқ тадбиркор Зафар Ҳошимов импорт оёқ кийимларига божнинг оширилиши контрабанданинг ривожланиши ва давлат бюджетига зарар етишига олиб келишини ёзган эди.

    * * *

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    18 июнь куни халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дарё»га берган эксклюзив интервьюсида мактаб формаси келаётган ўқув йилида мажбурий бўлмаслигини маълум қилди. Шундай қилиб, мактаб ўқувчилари учун мажбурий форма жорий қилиш 2024 йилгача кечиктирилди. Мактаб формаси жорий этилишига тарафдор ёки қарши томонларнинг асос-далиллари билан танишишни истасангиз, «Дарё» колумнисти Евгений Скляревскийнинг «Мактаб формаси – баҳс учун мавзу» мақоласини ўқиб чиқишингиз мумкин. Унда икки томоннинг ўз ҳақиқатлари атрофлича ёритилган.

    * * *

    Жуда кўп баҳсларга сабаб бўлган қурол олиб юришни тартибга солувчи қонунни сенаторлар маъқуллади. Қонунда қурол турлари таснифланган бўлиб, у фуқаровий қурол, хизмат қуроли ҳамда жанговар қуролдан иборат. Фуқаровий қурол ов қуроли, спорт қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролига бўлинади. Унда қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар рўйхати белгиланган.

    Ушбу қонунни кўплаб нашр ва блогерлар фуқаронинг қурол олиб юришига рухсат берилиши дея талқин қилди. Бироқ блогер Шаҳноза Тўрахўжаева ўз саҳифасида изоҳлашича, қонунда қуролга оид бетартиб муносабатлар тартибга солинди ва унда фуқарога ўқотар қурол сотилиши бўйича ҳеч гап йўқ. Айтиб ўтиш лозимки, Telegram’даги бир неча каналлар сўровномаси натижаларига кўра фуқароларга ўқотар қуролларга рухсат берилишига қаршилар сони 81–85 фоизни ташкил қилади (1, 2, 3)

    * * *

    Бу ҳафтада Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов лавозимидан озод этилди. Шу куниёқ Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланди.

    Ниғматилла Йўлдошев асли юрист бўлиб, аввал бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган.

    2015 йилдан бери тўртинчи марта прокурор алмашди. Уларнинг барчаси порахўрлик айби билан ишдан олинган. Шу қаторда Отабек Муродовга ҳам жиноий иш очилди. Президент Шавкат Мирзиёев Сенат ялпи мажлисида чиқишида «у вилоят прокурорларидан 100 минг, туман прокурорларидан 50 минг доллардан пора олган», деб айтди.

    * * *

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Дайжестимизнинг бундан аввалги хабарида Сенат раиси бош прокурор этиб тайинланганини ёздик. Унинг бўшаб қолган ўрнига эса Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоеванинг тайинланиши Ўзбекистон тарихида воқеа деб қайд этилди. Ўзбекистонда биринчи марта Сенатга аёл киши раислик қилади.

    Танзила Норбоева андижонлик бўлиб, мутахассислиги педагог, фан номзоди унвони бор. Танзила Норбоеванинг ўрнини ҳозиргача соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Элмира Боситхонова эгаллади.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    23.06.2019, 17:23   Изоҳ (0)   69543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ёшлар веломарафон бўлиб ўтди. Спортчилар ва ҳаваскорлар сафига шаҳар ҳокими ҳам қўшилди

    23.06.2019, 17:05

    Тошкентда Nexia таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди (фото)

    23.06.2019, 16:40

    Гулнора Каримова: 1,2 млрд доллар миқдоридаги мусодара қилинган активларим Ўзбекистон фойдаси учун ишламоқда

    23.06.2019, 16:09

    Тошкентда қайта қурилаётган «Эшон Бобохон» жоме масжидига тамал тоши қўйилди (фото)

    23.06.2019, 12:05

    Марказий банк: Ўзбекистонликлар жамғармаларининг ўртача миқдори 1134 долларни ташкил этади

    23.06.2019, 11:47

    Наманганда 300 нафардан ошиқ битирувчи олтин медалларни қўлга киритди. Вилоят ушбу кўрсаткич бўйича мамлакатда иккинчи ўринни эгаллади

    23.06.2019, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.