Тошкентда Nexia таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ҳодиса 23 июнга ўтар кечаси Олмазор туманидаги «Олимпия» тантаналар мажмуаси яқинида рўй берган.
Гувоҳларнинг билдиришича, йўлнинг мазкур қисми етарли даражада ёритилмаган, белгиларни кўриш қийин ва чуқурни фақат унга яқинлашганда пайқаш мумкин. Огоҳлантирувчи белги фақат бир томондан ўрнатилган. Nexia ҳайдовчи ҳаракатланган томонда эса фақат кичик панжара бўлгани билдирилмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил жароҳат олган, автомобиль шикастланган.
Изоҳ (0)