Намангандаги Ёшлар марказида умумтаълим мактабларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Маросимда фан олимпиадалари ва халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритган Ҳамидуллохон Абдураҳмонов, Олимахон Тожибоева, Ёдгор Зокиржонов, Жалолиддин Сирожиддинов каби ўқувчилар ҳамда уларнинг устозлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.
Бу йил вилоятдаги умумтаълим мактабларини 21048 нафар ўғил-қиз тамомлади. Уларнинг 621 нафари медаллар соҳибига айланди. Ўқувчиларнинг 313 нафари олтин, 308 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлди. Вилоят ушбу кўрсаткич бўйича республикада иккинчи ўринни эгаллади.
Маросимда йигит-қизларга олтин медаллар топширилди. Шунингдек, «Йил мактаби», «Йил психологи» каби танловларда ютуқларни қўлга киритган илм масканлари, устоз-муаллимлар ҳам муносиб тақдирланди.
Изоҳ (0)