«АрМИ – 2019» нуфузли халқаро армия ўйинларининг «Қуролсоз уста» танлови жорий йилда Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар бу сафар ҳам мазкур танловда иштирок этишни режалаштирган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Таъкидлаш керакки, мазкур халқаро мусобақада Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2017 йилда фахрли иккинчи ўринни, 2018 йилда эса умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган. «АрМИ – 2019» нуфузли халқаро мусобақасида муносиб иштирок этиш мақсадида ҳарбий хизматчиларимиз айни кунларда Чирчиқ дала-ўқув майдонида жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Бир ҳафта давом этадиган «Қуролсоз уста» танлови 5 та босқичдан иборат.
Шу боис эрта тонгдан тунга қадар машқ қилаётган ўзбекистонлик ҳарбийлар мусобақа давомида йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратмоқда.
Изоҳ (0)