«Реал» ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте Мадриднинг бошқа бир клуби «Атлетико» футболчисига айланди. Бу ҳақда «матрасчилар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Томонлар футболчининг трансфери борасида келишувга эришган. «Атлетико» Льоренте билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
У клуб ярим ҳимоячиси Родрининг ўринбосари сифатида кўрилмоқда. «Қироллик клуби» Льорентенинг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, Маркос Льоренте 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 7 та учрашувда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)