Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интерполнинг собиқ раҳбари, Хитой жамоат хавфсизлиги вазири собиқ ўринбосари Мэн Хунвэй пора олганлик айбини тан олди. Бу ҳақда Хитой Олий халқ прокуратураси сайтида маълум қилинган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Тяньцзинь суди маълумотига кўра, Мэн ўз лавозимидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиб, пул ва қимматбаҳо совғалар қабул қилган. Унинг қонунбузарлиги 14,46 миллион юан (тахминан 2 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Мэн Хунвэй 2018 йилнинг 29 сентябрида Франциядан Хитойга жўнаб кетганидан сўнг йўқолган. Кейинчалик у коррупциядан гумонланиб Хитой ҳукумати томонидан қўлга олингани маълум бўлган. У эгаллаб турган лавозими тарк этишга мажбур бўлган. Кейинчалик унинг рафиқаси Грейс Мэн шикоят ёзиб, бир гуруҳ номаълум шахслар уни ўғирлаб кетишга уринганини айтган.

Интерполнинг янги президенти этиб Корея Республикасидан бўлган Ким Чон Ян сайланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь