Японияда содир бўлган зилзиладан жабрланганлар сони 26 кишига етди, деб хабар бермоқда «Вести.ru». Аввалроқ 21 киши жабрлангани маълум қилинган.
6,7 магнитудали зилзила 18 июнь куни Япон денгизининг Ямагата перфекураси яқинида қайд этилган. Зилзила ўчоғи тахминан 14 километр чуқурликда бўлган. Асосий силкинишдан ташқари соҳилбўйи аҳолиси 18 та афтершокни сезган.
Жабрланганларнинг аксариятини ер қимирлаши оқибатида йиқилиб жароҳат олган кексалар ташкил этган.
Изоҳ (0)