Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентдаги 81 та талабгир мактабнинг микроҳудудида яшайдиган, лекин ўзининг мактабига кира олмай бошқа мактабларда ўқишга мажбур бўлиб келаётган ўқувчиларнинг сони ҳозирги кунда 28 мингдан ортиқ. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Вазирга кўра, уларнинг ушбу мактабларга кира олмагани сабаби шу вақтгача бу мактабларга асосан бошқа микроҳудудлардан таниш-билиш орқали болалар қабул қилиниб, уларга жой етмай қолганидир.

«Янги тизим айнан шундай болаларга қулайлик яратади, ўзининг микроҳудудидаги мактабга таниш-билишсиз, бепул кира олади (аввал буни имкони йўқ эди!). Биронта бола микроҳудуддан қамраб олинмасдан қолиши мумкин эмас. Аввал шу мактаблар микроҳудудини тўлиқ қамраб олинади, ундан кейин агар жой қолсагина қўшимча квота бўйича олиш мумкин бўлади», — дейди Шерматов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар