• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хусусий автомактабларнинг ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича фаолияти талабга жавоб берадими?

    «Адолат» СДП депутатлари Ўзбекистонда ҳайдовчилари тайёрлаш бўйича фаолиятини ўрганди. Қуйида ўрганиш натижалари эътиборингизга ҳавола этилади.

     

    Фото: «Adolat.uz»

    Фото: «Adolat.uz»

    Маълумотларга кўра, 2018 йилда мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларида 2262 киши ҳалок бўлган, 8458 киши жароҳатланган. Бу автоҳалокатларда кунига 6 нафар киши вафот этиб, 23 нафар фуқаро тан жароҳати олганини билдиради.

    Афсуски, бу рақамлар мамлакатимиз учун ҳам, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мезонлари бўйича ҳам юқори кўрсаткич ҳисобланади.

    Албатта, бу рақамларни келтириб чиқарувчи кўплаб омиллар мавжудки, улар орасида ҳайдовчилар тайёрлаш ташкилотлари томонидан ҳайдовчиликка ўқитишда тингловчиларга берилаётган таълим сифатининг пастлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

    Шу боисдан Қонунчилик палатасидаги ҳамда маҳаллий вакиллик органларидаги «Адолат» СДП депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори талабларининг жойлардаги ижроси ўрганилди.

    Ўрганишлар таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича жойларда қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганига қарамай, ҳозирги кунда автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи хусусий ташкилотларнинг (бундан буён матнда — хусусий ташкилотлар) фаолиятида тизимли камчиликлар аниқланди:

    Биринчидан, кейинги пайтда хусусий ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори иловаларида кўрсатиб ўтилган низомларнинг тегишли бандларига риоя қилмаган ҳолда очиш ҳолатлари тез-тез содир бўлмоқда. Хусусан, ўқитиш ишлари турар-жой массивларидаги ҳар хил типдаги коттежларда, савдо марказлари ва биноларнинг ер ости жойларида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган хоналар ҳамда ўқув автомобили сифатида қайта жиҳозланмаган, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган машқ автомобилларини ижарага олган ҳолда амалга оширилмоқда.

    Иккинчидан, қатор хусусий ташкилотларнинг ўқув дастурларида кўрсатиб ўтилган амалий лаборатория машғулотларини олиб бориш учун керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг етишмаслиги кузатилмоқда. Айрим ҳолатларда эса ҳатто амалий машғулотларда умуман қатнашмаган ёки ўқиш муддатини тўлиқ тугатмаган тингловчиларга ҳайдовчилик курсларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

    Учинчидан, қатор янги ташкил этилган хусусий ташкилотлар фаолиятида ўқув-машқ майдонлари (автодромлар)нинг йўқлиги ёки бўлса ҳам жиҳозланмаганлиги, ўқув автомобилларини сақлаш жойларининг йўқлиги, техник назорат масканларининг умуман жиҳозланмаганлиги ёки мавжуд эмаслиги, ўқув автомобилларининг кундалик техник кўрикдан ўтказилмаслиги, автомобилни амалий бошқаришни ўргатувчи инструкторлар ҳамда ўрганувчи ўқувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилмаслиги каби салбий ҳолатлар мавжуд.

    Тўртинчидан, ҳайдовчиларни тайёрлашда муҳим ўрин тутадиган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва ўқув жараёнини режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими асосида ташкил этиш ишлари умуман ёки тўлиқ йўлга қўйилмаган.

    Бешинчидан, таълим олувчиларни ўқитиш ишлари якунлангандан сўнг улар тўғрисидаги барча маълумотлар(ўқув журналлари, амалий бошқариш китобчалари, йўл варақалари ва бошқа норматив ҳужжатлар)ни ўз ичига олган ҳужжатларни сақлаш (архивация) ишлари тўғри тартибга солинмаган.

    Олтинчидан, хусусий ташкилотларда ўқитиш сарф-харажатлари билан боғлиқ ягона унификациялашган тизимнинг йўқлиги, реал ҳисоб-китобларга асосланган калкуляция ишлаб чиқилмаганлиги натижасида тингловчилардан ўқиш учун ҳар хил миқдордаги, асосланмаган тўловлар амалга оширилмоқда.

    Бир сўз билан айтганда, қатор хусусий ташкилотлар фаолиятида асосий мақсад ҳайдовчиларни тайёрлаш ёки уларнинг малакасини ошириш эмас, балки тижорат билан шуғулланиш бўлиб қолаётганлиги кўзга яққол ташланмоқда. Ваҳоланки, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш инсон хавфсизлиги билан боғлиқ фаолият тури ҳисобланади.

    Юқоридаги кўрсатилган салбий ҳолатлар келгусида республика йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайишига олиб келиши мумкин.

    Ўз-ўзидан савол туғилади: мазкур муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш ва уларни назорат қилиш қайси ташкилотга юклатилган?

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш; ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар беришни ташкил этиш каби муҳим вазифалар юклатилган.

    Шулардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Қодир Жўраев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи хусусий ташкилотларнинг фаолиятида учраётган тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилашни ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига маълум қилишни сўраб депутатлик сўрови чиқарди.

    Фуқаролар соғлиғи ва хавфсизлиги оид ушбу масала масъуллар томонидан батафсил ўрганиб чиқилади ва тегишли чоралар кўрилади, деб ўйлаймиз.

    13.06.2019, 11:07   Изоҳ (0)   12985
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan Airways’дан кореялик фуқаронинг минг долларлик чипта ҳақи ундириб берилди

    13.06.2019, 11:03

    Чилонзор туманида кўп квартирали уй-жойларни профессионал компаниялар бошқаради

    13.06.2019, 10:30

    Суриядан қайтарилган аёллар ва болаларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар берилди (фото)

    13.06.2019, 10:18

    Абдулазиз Комилов АҚШ элчисини қабул қилди

    13.06.2019, 09:30

    Қашқадарёда ЙПХ инспекторини калтаклаган Дамас ҳайдовчиси қўлга олинди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган (видео)

    13.06.2019, 09:20

    Истанбулдаги ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди. Унинг опаси кома ҳолатида

    13.06.2019, 07:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.