Москвадаги Лефортово суди Россия Тергов қўмитасининг Волгоград вилояти бўйича бошқармаси собиқ бошлиғи Михаил Музраевни ҳибсга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Музраев Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаровнинг уйи ёқиб юборилиши иши бўйича қўлга олинди. 2016 йил 16 ноябрида Бочаровнинг оиласи истиқомат қилган уй 5 нафар шахс томонидан ёқиб юборилган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаганди.
Музраевга бир гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилган терактда айблов эълон қилинди. Терговга кўра, у ва яна 4 киши волгоградлик бизнесмен Евгений Ремезов бошқарган жиноий гуруҳга кирган. Унинг ўзи айбини тан олмаган.
Генерал-лейтенант Михаил Музраев 2007—2018 йилларда Тергов қўмитасининг Волгоград вилояти бўйича бошқармасини бошқарган, 2019 йил январида қўмита раиси Александр Бастрикиннинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)