Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон мамлакат бош вазири ва Косерваторлар партияси етакчиси лавозимларини эгаллаш учун ўз сайлов кампаниясига старт берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Борис Жонсон

Борис Жонсон
Фото: AP

Ўз дастури доирасида 12 июнь куни Лондонда нутққа сўзлаган сиёсатчи мамлакат 31 октябрда Европа Иттифоқини тарк этишига ваъда берди. У Консерваторлар партияси етакчиси лавозимига номзод сифатида кўрсатилганидан бери биринчи марта оммавий нутқ сўзлади.

«Brexit’ни амалга оширишда ўтказиб юборилган уч йил ва икки йил қўшимча муддатдан сўнг, биз Европа Иттифоқини 31 октябрда тарк этишимиз лозим. Бу мамлакат ва жамиятни бирлаштириш пайти келди», — деган Жонсон ва бунга фақат Евроиттифоқдан чиқиш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлаган.

Британияда янги бош вазир ким бўлиши июль ойи охиригача маълум бўлиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар