Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида «Водил—Фарғона—Марғилон» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.Х бошқарувидаги Nexia русумли автомашина Марғилон шаҳрида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автомашина юкхонасида муқаддам қўшни мамлакатдан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 9 турдаги 283 миллион сўмлик 262 дона уяли алоқа воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)