Ўзбекистон Афғонистонга ўз товарларини МДҲ бозорига олиб кириш учун имкон яратиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик изланишлар институти директори ўринбосари Санжар Валиевга асосланиб, Sputnik хабар берди.
«Ўзбекистон Афғонистон билан ҳамкорлик қилишнинг янги сиёсатини эълон қилди. Бу билан у Афғонистон учун ўз товарларини МДҲ бозорига олиб кириш учун бетакрор имконият яратди», — деди Валиев.
Мутахассининг бундай хулосага келишига Ўзбекистоннинг жуғрофий жойлашиши ҳам сабаб бўлган. Афғонистон билан қўшни мамлакатлар орасида фақат Ўзбекистон ҳудуддаги барча мамлкатлар билан чегарадош. Шундан келиб чиқан ҳолда, эксперт Ўзбекистон уларни боғловчи марказ бўлиши мумкин деб хулоса қилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги 2 йил ичида Ўзбекистон ва Афғонистон орасида муносабатлар илдам ривожланди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга ташриф буюрди, Тошкент ва Самарқандда Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган халқаро форумлар бўлиб ўтди. Шунингдек Ўзбекистон ва Афғонистон орасида темир йўл қуриш, элктр энергияси экспорт қилиш каби йирик шартномалар ҳам имзоланди. Айни дамда Термиз шаҳрида афғонистонлик ёшлар учун махсус ўқув маркази ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)