«Ювентус»нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала Турин клубини тарк этишга тайёр, дея хабар беради Sky Sports.
Таъкидланишича, 25 ёшли Дибаланинг кетишига ўтган йили португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоага олиб келиниши бевосита сабаб бўлган. Клуб 4-3-3 схемасида ўйнай бошлади. Натижада Пауло майдонга камдан кам туша бошлади. Роналду Дибала тўп сурадиган чап қанотда ўйнаши аввалдан маълум эди. Агар Пауло майдонга тушадиган бўлса ҳам у ўзига ноқулай бўлган ўнг қанот ҳужум чизиғида ўйнаши керак эди. Мазкур сабаб Дибаланинг жамоадан кетиши учун етарли бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дибала 2018/19 йилги мавсум А Серияда 30 учрашувда майдонга тушиб (шулардан 24 тасида асосий таркибда), 5 та гол урди ҳамда 4 та голга ассистентлик қилди.
Маълумот учун, Паулога «Интер» ва «Манчестер Юнайтед» асосий даъвогарлардан бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)