Адлия вазирининг буйруғи билан Раҳматов Анвар Исломович вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
А.Раҳматов шу кунга қадар Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.