Россиянинг «Муз ТВ» телеканалида эфирга узатиладиган «Отпуск без путёвки» кўрсатуви бошловчиси Андрей Разиграев Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда бошловчи ўзининг Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Тасавур ва тахмин қиляпман... Яқинда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти бирдан кўтарилиши кутилмоқда. Айниқса, бизнинг ‘Отпуск без путёвки’ кўрсатувимиздан сўнг», — деб ёзган у. Шунингдек, Хивани мақтаб, уни «шаҳар эмас, Ўрта Осиёнинг ҳақиқий марвариди», деб атаган.
https://www.instagram.com/p/ByimX7UIGL5/?igshid=1v3e4pgtjty65&fbclid=IwAR3r22iqjoNpcVj5HmXKJfQYFAySHdAhwY4C2HXmUrSwursoF_wr2baMOv8
Аввалроқ «Муз ТВ» телеканалининг «Отпуск без путёвки» кўрсатуви навбатдаги сони Ўзбекистонга бағишланиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)