Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани бўйича 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган ахборот ва чақмоқ уриши жараёни акс этган фотосурат бўйича муносабат билдирди.
Марказ расмийларининг «Дарё»га маълум қилишича, Тошкентдаги ноқулай об-ҳаво шароити вақтида телеминорага тўғридан-тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаган.
Қайд этилишича, Тошкент телеминорасида Радиотелеузатиш маркази фаолият юритаётган бўлиб, бугунги кунда барча техник қурилмалар барқарор ишламоқда ва аҳолига рақамли телерадиодастурлар узлуксиз тарқатиб келинмоқда.
«Республикамизнинг ноёб архитектура иншооти бўлмиш Тошкент телеминораси кучли чақмоқ уришига қарши ҳимоя тизими ва ерга уланиш контурлари билан таъминланган. Шу сабабли чақмоқ урган тақдирда ҳам, ҳеч қандай хавф ва хавотирга асос йўқ», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)