Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Миллий гвардияси сафида астойдил жон куйдириб хизмат қилаётган 30 нафар ҳарбий хизматчи янги уй соҳибига айланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Бекзод Маматқулов хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими – ҳарбий маъмурий сектор раҳбари, Ўзбекистон Сенати аъзоси Зафар Рўзиев, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон тинчлиги учун сидқидилдан хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун барпо этилган кўп қаватли замонавий уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.
Изоҳ (0)