9 июнь куни АҚШнинг Даллас шаҳрида жойлашган беш қаватли бинолардан бирининг устига қурилиш крани қулаб тушди. Нохуш ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва яна беш киши жароҳат олган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Шаҳар ёнғинни ўчириш хизмати вакили Жейсон Эванснинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган аёл кўнгилсиз ҳодиса вақтида бино ичида бўлган.
Жароҳат олганларнинг икки нафарини аҳволи ўта оғир эканлиги айтилмоқда.
WATCH: Video from @soph_daigle shows the moment a crane collapsed in Downtown Dallas. At least one person is dead and six others injured.
— CBS News Texas (@CBSNewsTexas) June 9, 2019
FOR MORE: https://t.co/5RM5GyfmXA pic.twitter.com/L7ArDnop8I
Эванснинг айтишича, кран нима сабабдан қулаб тушгани ҳозирча номаълум, тахминларга кўра, бунга шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, қутқарувчилар воқеа жойига соат 14:00 да, Миллий метеорология хизмати шаҳарда ёнғингарчилик ва кучли шамол кутилаётганини маълум қилгач чақирилган.
The Crane Collapse In Dallas Texas That Went Through People's Homes Today.
— ∼Marietta (@MariettaDaviz) June 9, 2019
Devastating! 💔
7 Injured and 1 Has Died.
Praying For All In This Tragedy.#CranecCollapse #Dallas
pic.twitter.com/6X0QRqxHe7
Изоҳ (0)