Эрон полицияси ноқонуний мусиқа қўйилганидан тортиб муштлашувгача бўлган ҳолатлар қайд этилган ресторан ва кафеларни ёпди. Бу ҳақда Тҳе Guardian хабар бермоқда.
Пойтахт полицияси раҳбари Ҳусайн Раҳимий Теҳронда ислом қоидаларига амал қилинмаган 547 та ресторан ёпилганини маълум қилган.
Қоидабузар ресторан ва кафе эгалари қаршилик кўрсатган ва 10 кун давом этган амалиёт мобайнида 11 киши ҳибсга олинган.
Теҳрон шаҳар суди раҳбари фуқаролардан жамоат жойларида «ахлоқсиз ҳаракатлар» кузатилса, бу ҳақда тегишли идораларга хабар беришни сўраган. Полиция баёнотида ҳам фуқаролар исломга тўғри келмайдиган турли рақслар асосида ўтказиладиган базм кечалари ёки ижтимоий тармоқларда ахлоқсиз материаллар қўйиш каби ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида хабар бериш мумкинлиги билдирилган.
Изоҳ (0)