Бирлашган Араб Амирликларида 200 нафарга яқин одам сув қувури орқали ичилган сувдан заҳарланди, деб хабар беради «Эхо.Москви».
Жабрланганларнинг барчаси Ажман шаҳридаги қимматли уйларда истиқомат қилган.
Khaleej Times маҳаллий нашрининг маълум қилишича, заҳарланиш оқибатида саккиз киши шифохонага ётқизилган. Ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Коммунал хизматлар барча қувурларни текшириш ва зарарсизлантириш бўйича ишларни амалга оширмоқда.
Шунингдек, турар-жой мажмуасидаги сув резервуарлари ҳам текширилмоқда.
Изоҳ (0)