Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда Франция терма жамоаси 0:2 ҳисобида Туркияга ютқазиб қўйди.
Мазкур беллашувда тўлиқ ўйнаган французлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе терма жамоа миқёсидаги антирекордини ўрнатди. Футболчи 90 дақиқа давомида 22 марта тўпни олдириб қўйди, деб ёзади Opta.
Бу унинг терма жамоада дебют қилган 2017 йилдан бери қайд этган энг ёмон натижасидир.
Маълумот учун, Туркия терма жамоаси мазкур ғалабадан сўнг 9 очко билан «H» гуруҳида пешқадам бўлиб олди. Иккинчи ўриндаги Франция ҳисобида эса 6 очко мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)