ПСЖ бош шифокори Лоран Омон ва профессор Жерар Сайллант Бразилия терма жамоаси сафида жароҳат олган Неймар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Мутахассислар томонидан Неймарга оёқнинг тўпиқ қисми тўқималарининг узилиши ташхиси қўйилган. Футболчи жарроҳлик амалиётига муҳтож эмас. Аммо у яқин 4 ҳафтани жароҳат сабаб майдондан ташқарида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар энди Бразилия терма жамоаси билан Копа Америка мусобақасида иштирок эта олмайди. Унинг ўрнига мамлакат бош жамоасига «Челси» аъзоси Виллиан таклиф этилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)