2004 йил АҚШнинг Виржиния штатида президент парки очилди. У ўзида ажойиб манзара касб этади: очиқ осмон остида АҚШнинг 43 нафар президентининг бюсти ўрнатилган. Ушбу баландлиги 6 метр бўлган ёдгорликлар мактаб ўқувчиларига тарих ва ҳайкалтарошлик санъатидан дарс беришда ёрдам бериши, шунингдек, қўшни штатлардан одамлар паркни кўргани келиши инобатга олинган. Лекин америкаликлар ушбу улкан ҳайкалларни унчалик ҳам ёқтирмади. Натижада 2010 йил ташриф буюрувчилар сонининг камлиги сабаб парк ёпилган, дея ёзади Travel Ask.
Бюстларни уч йил мобайнида қад ростлаб тураверди. Уларни бузиб ташлашга эса паркнинг эгаси Говард Ханкинс йўл қўймади.
Бунинг ўрнига у ҳайкалларни сотиб олиб, ўзига қарашли хусусий ерларга кўчирди. Ва энди мана бир неча йиллардан буён 43 нафар АҚШ президенти Виржиния штатининг номсиз ерларида ётибди. Секин-аста уларнинг ранги ўчмоқда, бирининг бурни синиб тушган.
Ажабланарлиси, уларга нисбатан энди қизиқиш уйғониб, қўшни давлатлар аҳолиси уларни кўриш учун келмоқда.
Изоҳ (0)