Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти 7 июнь куни «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорни имзолади, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарорда ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари сифатида, жумладан, янги кутубхоналар қуриш, борларини реконструксия қилиш, кутубхона соҳасида давлат-хусусий шерикликни, хусусий ва электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш, электрон китобларни тарқатиш, интернет-ресурслар билан ҳамкорликни кенгайтириш кабилар белгиланган.

Президент қарорида 2019—2024 йилларда Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси, соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда Навоий номидаги Миллий кутубхона — ахборот-ресурс марказининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига, жумладан, Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказини ташкил этиш, аҳолига ҳар қандай ташувчиларда (босма, мультимедиа ва рақамли), шу жумладан, Интернет тармоғи ёрдамида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш каби вазифалар белгилаб берилган.

Турдош олий ўқув юртларига «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши бўйича ўқишга қабул квоталари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифаси юклатилган. Айни вақтда Ўзбекистонда 21 майни Кутубхоначилар куни деб белгилаш, уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим