2019 йил 6 июнь куни соат 00.30 ларда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи 26 ёшли С.Х. қўшниси 20 ёшли О.Х.нинг уйи олдида ўзаро жанжал туфайли унинг бошига таёқ билан урган вақтида О.Х.нинг акаси 23 ёшли Х.О. уйидан пичоқ олиб чиқиб, С.Х.нинг укаси 22 ёшли Х.Х.ни пичоқ билан жароҳатлаган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Х.Х. касалхонага ётқизилиб, О.Х ва Х.О.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)