Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида мактаб ўқувчилари жазирамада йўл ва ариқни тозалашга мажбур қилинаётгани акс этган видео тарқалганди. Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан роликда кўрсатилган ҳолат жойига чиққан ҳолда текширилди.
Текшириш якунлари бўйича мактаб ўқувчиларини ободонлаштириш ишларига жалб қилганлиги учун Ғузор туманидаги 75-сонли мактаб директори Мусулманов Бахриддин МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан ЭКИҲ 5 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
Шунингдек, инспекция томонидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига қонун бузилишини бартараф этиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қуймаслик юзасидан тақдимнома киритилди.