Қарши шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида маҳалла посбонлари ўрнида иш бошлаган 62 нафар профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига хизмат гувоҳномалари, махсус кийим ва хизматда фойдаланишлари учун «Ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш китоби» топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда алоҳида ўрнак кўрсатган 5 нафар профилактика инспекторининг ёрдамчиларига рағбатлантириш тариқасида пул мукофотлари топширилган.
Тадбирда сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Дилшод Турсунбоев тадбир иштирокчиларини самимий қутлаб, 62 нафар профилактика инспекторига хизмат SIM-карталари ва ойлик маошлари миқдорида пул мукофотини топширди.