Тошкент аҳолиси шаҳар кўчаларида янги Chevrolet Traverse ва Trailblazer автомобилларини кўрди. Бу ҳақда Repost хабар қилди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шаҳарнинг турли чеккаларида автомобиль суратга олинган расмларни жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan май ойи якунида янги моделлар тақдимотини ўтказганди.
Тақдимот маросими Нурафшон Автоцентр автосалонида ўтказилди. Маросимда Chevrolet Equinox, Chevrolet Traverse ва Chevrolet Trailblazer автомобиллари намойиш қилинди.