«Биз суҳбат ва музокаралар учун очиқмиз», деб бошланади «Оқтепа лаваш» компаниясининг Facebook’даги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.
«Бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ ўзимизга оламиз. Бироқ ҳозир энг муҳими – жабрланганларга ёрдам бериш», — дейилган хабарда.
Шунингдек, саҳифада компания раҳбарияти заҳарланган беморлар аҳволидан хабар олиш учун касалхонага боргани, ҳамда келтирилган маънавий зарар ва даволаниш харажатларини қоплаганини хабар қилган.
Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда компания вакили заҳарланиш сабаблари ҳозирча 100% аниқланмаганини ва ушбу ҳолат юзасидан текшириш ўтказилаётганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 4 июнь куни 15 кишида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилгани хабар берилган эди.