Автомобилга ёки ЙТҲ натижасида мол-мулкка етказилган зарарни ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси киритиш мумкин. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилган.
Олий суд сайтида даъво аризалари намунаси жойлаштирилган. Унда аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳам келтирилган.